MENU

Fun & Interesting

Олимжон Тўхтаохунов криминал ҳақида

Ozodlik Radiosi 241,885 12 years ago
Video Not Working? Fix It Now

Шу йил апрел ойида АҚШ ҳукумати "пул ювиш"га доир янги айбловлар билан айблаган россиялик тадбиркор ва ҳомий, баъзи доираларда эса криминал авторитет, деб юритиладиган Олимжон Тўхтаохунов (Тайванчик) Озодлик мухбирларига эксклюзив интервю берди. "Тайванчик" лақаби билан танилган асли тошкентлик Олимжон Тўхтаохунов Озодлик билан бунга қадар қурилган телефон орқали суҳбатда АҚШ томони иддаоларини тўлиқ рад этиб, америкалик терговчиларнинг ҳар қандай саволига жавоб беришга тайёр эканини айтган эди. Бу гал эса Озодлик радиоси мухбирлари билан учрашиш ва видеомулоқотга рози бўлган Тўхтаохунов журналист саволларига тўлиқ ва самимий жавоб беришга уринди. Суҳбат давомида у Россия президенти Владимир Путин ва Россия ҳукумати аъзолари билан хос муносабатлари, ҳукумат даражасидаги тадбирларда иштироки, мол-мулки борасида мавжуд нозик саволларга ҳам жавоб берди.

Comment