MENU

Fun & Interesting

"Ретро шедевр": Устоз санъаткор, довудий овоз соҳиби Раҳматжон Қурбоновни эслаб | Retro shedevr

UZBEK TV 122,357 lượt xem 3 years ago
Video Not Working? Fix It Now

"Ретро шедевр" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Раҳматжон Қурбонов 1959 йил 20 сентябрда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган. Отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ўрганган. У Хивадаги Матёқуб Харратов номидаги мусиқа билим юрти ҳамда Ўзбекистон давлат Консерваториясининг вокал ва мақом бўлимида ўқиган. Санъат дарғалари — Насим Ҳошимов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобуловаларнинг севимли шогирдлари қаторидан жой олган.
У узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритиб, «Лазги» ансамблига раҳбарлик қилган. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи сифатида ҳам танилган. Раҳматжон Қурбонов ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.
Ҳофиз «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонлари ҳамда «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлган.
Раҳматжон Қурбонов вафоти муносабати билан Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам ўз «Телеграм» канали орқали уни хотирлади.
«У санъат соҳасидаги кўп йиллик серқирра ижодий фаолияти билан эл-юрт назарига тушган, республикамизда таниқли, халқимиз суйган хонанда эди.
Устоз асл санъат дурдоналаридан «Чоргоҳ», «Талқини Рост», «Катта сувора», «Чапандози сувора», «Базиргоний», «Қаро кўзим», «Насруллойи», «Махсус», «Феруз-1», «Феруз-II», «Оразибон» каби кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни ўзгача меҳр ва ихлос, юксак маҳорат билан меъёрига етказиб юқори савияда ижро қилган эди.
Раҳматжон Қурбонов ижодий фаолияти давомида қардош қорақалпоқ, озарбойжон, туркман, турк, тожик халқ қўшиқларини ҳам зўр иштиёқ билан куйлади ва кўпчиликнинг меҳрини қозонди.

Comment