MENU

Fun & Interesting

Ўзбекистон, Туркистон, Туркия, Кавсар ая: Ўрислар Ватанимни бўлиб ташлабди - BBC Uzbek

BBC News Uzbek 150,125 6 years ago
Video Not Working? Fix It Now

Кавсар ая ҳозир 90 ёшда. Ая ўзини тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири – Хожа Аҳмад Яссавий авлодларидан эканини айтади. “Ватан деганда бугун сиз нимани тушунасиз”, деган саволимизга аяхон, “Туркистон шаҳрида юрагимга иссиқ киради. Ўзбекистон Ватаним – иссиқ...”, - дея жавоб беради. Асли туркистонлик Кавсар ая ўтган асрнинг 30-йилларида Шўравийлардан қочиб, оиласи билан дастлаб Афғонистонга ўтади. Афғонистонда йигирма йилча яшагач, Туркияга кўчиб ўтишади. Қарийб 70 йилдирки, Кавсар ая Туркияда яшайди. “У пайтлар Қозоғистон, Ўзбекистон деган нарсалар бўлмаган, ўрислар бўлиб ташлабди”, - дейди Кавсар ая Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида. “Ватан, деганда отам, онам, ўзим туғилиб ўсган жойни тушунаман, албатта”, - дейди у киши ўз сўзларида давом этаркан. “Ўзбекистон мустақил бўлди, деб кўп суюндим, шундай суюндим...”. Кавсая аянинг айтишича, мустақил бўлгач, Ўзбекистонга боришга муваффақ бўлган. Тошкент, Андижон, Попда бўлган, ҳалиям амакилари, тоғалари борлигидан хабар топган, улар билан кўришган. “Тушларида қайта-қайта қабрларини кўравергач, Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳозир Қозоғистоннинг Туркистон қисмида қолган мақбараларини ҳам бориб кўрган”. “Бориб, салом бериб, қабрларининг ёнларида ўтирдим”, - дейди Кавсар ая. “Ўрислар бўлиб берибди-да, Қозоғистон, билмадим яна нима, бўлак-бўлак қилиб қўйган экан. Авваллари битта экан”, - дея Кавсар ая ўз ҳайронлик ва таажжубларини ҳам яширмайди. “Ватан деганда бугун сиз нимани тушунасиз”, деган саволимизга эса, аяхон, “Туркистон шаҳрида юрагимга иссиқ киради. Ўзбекистон Ватаним – иссиқ...”, - дея жавоб беради. Кавсар аянинг айтишича, ота-онасининг ўша пайтда берган қароридан афсусда бўлган пайтлари ҳам бўлган. - “Бир куни онам раҳматлига: “Нимага дарбадар бўлиб, Ватандан кетдиларинг”, деб ҳам сўраганман”, - дейди ая. - “Онам ўшанда: “Ҳа ўрис ҳаммамизни ўлдирарди, жонимизни олиб қочдик”, - деб жавоб бердилар. - Мен эса: “Аммо биз юртимизда яшардик”, - дедим. - “Вой болам-эй, вой болам-эй, қўймадики...”, - деди ўшанда онамиз... Кавсар Яссавий билан Гулсевар Замон Истанбулда учрашган. BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Comment