⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
Fozil qori rohimahulloh: Banda duo bilan Allohga yaqin bo'ladi!
Дуо – ибодат турларидан бири бўлиб, инсон руҳига қўшиб яратилгандир. Қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам ҳар бир одам Аллоҳга илтижо қилади.
Ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган:
“Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору-зор холларида кирурлар” – деди. (Ғофир сураси, 60-оят).
Мана шу оятда Аллоҳ дуони “ибодат” деб атаган. Кимки ундан юз ўгирса Аллоҳнинг ғазабига учрашини эслатиб ўтган.
Дуо – араб тилида “чақириш”, “сўраш” маъноларини англатади.
Дуо - инсоннинг ўзидаги нафсоний бир холатдир. Дуо бутун вужуд билан берилиб ҳамма нарсани унутиб, Аллоҳ таолога қурбат хосил қилиб туриб, Роббул оламийннинг Ўзига ёлворишдир.
Абу Ҳурайродан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в): “Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ дедилар”.
Қуръони каримда:
“Сиздан (Эй, Муҳаммад) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватимни) ижобат (этиб), Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара сураси, 186-оят). Аллоҳ таоло бу оятда банданинг дуосини ижобат қилишини ваъда қилар экан, бунинг учун банда Унинг талабини сўзсиз бажариши ва чақириғига доимо лаббай деб жавоб бериши лозимлигини таъкидламоқда.
Дарҳақиқат, дуо — банданинг Яратган парвардигорига қарата йўллаган дил изҳоридир. Баъзи кишилар кенгчилик даврда, омади келиб турган вақтда дуо-ю истиғфорни унутиб қўяди, бошига ташвиш тушиб, мусибат етганда эса, суянчиғи дуо бўлиб қолади. Ҳолбуки, банда хотиржам, дасти узун, соғ-саломат юрган кунларда Аллоҳни эсласа, У ҳам оғир кунларида унутмаслиги ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ворид бўлган.
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ