Аёллар кўкракларида симиллаган оғриқни сезишлари билан “Ҳайз олди синдроми бошланди-ёв” дейишга одатланиб қолишган. Бироқ айнан шу ҳарактердаги оғриқ кўкрак мастопатияси касаллигининг илк белгиси бўлиши мумкин. Тўғри, ваҳима қилишга жиддий асос йўқ. Аммо кўкракдаги оғриқ, хусусан, ҳайз олди безовталиги ҳам саратон белгиси бўлиши мумкин деган ўй аёлларнинг аксариятини ташвишга солар экан. Аслида ҳам шундайми?