BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда сўзлаган охирги нутқида 2023 йил энергия “энергияни иқтисод қилиш йили” бўлишини айтди. “Худо берган юрт бу, 320 кун қуёш бор Ўзбекистонда, нимага шундан фойдаланмаймиз”, деди президент хусусан қуёш энергияси аҳамияти ҳақида гапира туриб.
Ўзбекистон энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия, хусусан қуёш энергиясининг улуши ўта кичиклигича қолмоқда.
Канаданинг SkyPower Global компанияси 2018 йилда Ўзбекистонда қуввати 1000 мегаваттлик қуёш энергияси станциясини қуриши ва Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар сармоя киритиши келишилган. Компаниянинг бош директори Керри Адлер 2017 йил сентябрида Президент Мирзиёевнинг БМТга ташрифи доирасида учрашувга таклиф қилингани ва давлат раҳбари шахсан унга Ўзбекистонга икки ҳафта ичида етиб келишни сўраганини айтади. Жаноб Адлер бу илтимосга биноан Ўзбекистонга борган ва бу сафар ортидан бошланган музокаралар олти ойдан сўнг ўзаро шартнома имзоланиши билан якун топган. Аммо, лойиҳа амалга ошмади. Ўзбекистон тарафи эса SkyPower’га лойиҳа бу йил 23 декабрда буткул тўхтатилишини айтиб огоҳлантириш хатини юборган. Жаноб Адлер қатор вазирликлар ва амалдорлар Ўзбекистонда электр тақчиллиги юз бераётган вазиятда бу лойиҳага мунтазам тўсқинлик қилиб келишаётганини айтади. Компания, агар шартнома бекор қилинса, Ўзбекистонни бизнес трибуналга тортиш ниятида.
Керри Адлер билан Ибрат Сафо суҳбатлашди.
Видеога изоҳлар сараланади. Ҳақорат, туҳмат, зўравонликка чақирув, реклама ва спам мазмунидаги изоҳларни ўчириш ҳуқуқимизни ўзимизда қолдирамиз. Афсуски, бизда изоҳларни ўз вақтида чиқариш имконияти йўқ, шу боис билдирган фикрларингиз шу заҳоти чоп этилмаслиги мумкин. Тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон