Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида янги давр ўзбек адабиёти яловбардорларидан бири, етук шоир¸ бастакор, драматург, режиссëр, маърифатчи¸ матбаачи, публицист ва жамоат арбоби Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий меросига муносабатни муҳокама қилдик.
Эшиттиришда Ҳамза ҳақида 17 қисмли кино суратга олган таниқли киночи Шуҳрат Аббосов¸ адабиëтшунос Олима Набизод ва педагог олим Абдулла Абдураззоқов иштирок этди.
Олий Мажлис сенаторлари парламенти ялпи мажлисида Тошкент шаҳри Хамза тумани номини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Айтилишича, Хамза тумани бундан буён Яшнобод, деб аталиши ҳам мумкин.
Мазкур масала парламент ялпи мажлисига қўйилиши арафасида, унга информацион тайёргарлик ҳам амалга оширилди.
“Халқ сўзи” газетаси куни кеча Тошкентдаги Ҳамза тумани номини ўзгартириш таклиф қилинган мақолани чоп қилди. Профессор Муҳаммад Қуронов қаламига оид ушбу мақолада адиб, маърифатчи ва драматург Ҳамза тимсолининг шўро тарихчилари томонидан сохта доҳийга айлантирилгани даъво қилинди.