Сувсизланишдан эҳтиёт бўлинг - 3-7-кун
Танагиз рўза тутишга мослаша борган сари ёғлар чўкиб, қондаги шакарга айланади. Рўза тутиш давомида йўқотилган суюқлик миқдори ифторлик ва оғиз ёпиш орасида қайта тўлдирилиши лозим. Акс ҳолда терлаш ҳисобига тана сувсизланиб қолади.
Истеъмол қилинаётган таомларда углевод ва ёғлар каби қувват берувчи моддалар етарли даражада бўлиши зарур. Шунингдек, озиқ моддалар, жумладан, оқсиллар, тузлар ва сувнинг истеъмол қилинаётган таомдаги миқдори ўзаро мувозанатда бўлиши ҳам муҳим
Рўза тутишга ўргана бошлайсиз - 8-15-кун
Учинчи босқичга келиб, танангиз рўза тутишга тўла ўрганиб қолгандан сўнг кайфиятингизда ҳам яхши ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Кембриждаги Адденбрук касалхонасининг анестезия ва интенсив даволаш бўлими консултанти бўлиб ишловчи доктор Разин Маъруфга кўра, рўза тутишнинг бошқа афзалликлари ҳам мавжуд.
"Одатий турмуш тарзида биз юқори калорияли овқатлар тановвул қиламиз ва бу ҳол танамизнинг баъзи вазифаларни, масалан, ўзини-ўзи қайта тиклаш амалиётини адо этишида ҳалал беради".