MENU

Fun & Interesting

Ўзбекистон ва Қирғизистон санъат усталарининг концерт дастури

UZBEK TV 230,325 7 months ago
Video Not Working? Fix It Now

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров рафиқалари билан бирга Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари бошланишига бағишланган концертда иштирок этдилар. Икки мамлакат санъат усталарининг ушбу концерти чуқур тарихий илдизлар билан боғланган, дини бир, қадрият ва анъаналари муштарак ўзбек ва қирғиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ифодаси бўлди. Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли қардош халқлар янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар эса кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқларда халқларимиз маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклиги ўз ифодасини топди.

Comment