MENU

Fun & Interesting

ГКЧПни ким қўллаган: Каримовми ё Мирсаидов?

BBC News Uzbek 1,020,080 lượt xem 8 years ago
Video Not Working? Fix It Now

1991 йили август ойида собиқ СССРда давлат тўнтаришига уринишини қўллашда Ўзбекистон раҳбарияти ўша вақтда вице-президент мақомида бўлган Шукрулло Мирсаидовни айблаганди.
1991 йилнинг 18 август куни СССРда ҳокимият Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитаси - ГКЧП қўлига ўтди. Иттифоқнинг алоҳида ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий қилинди, митинг ва намойишлар тақиқланди.
Аммо Москвада демократик кучлар хунтага қаршилик кўрсатишди. Армия ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар ортидан 22 август куни ГКЧП муваффақиятсизликка учради, унинг ташкилотчилари ҳибсга олинди.
Ўша кунларда Ҳиндистонга сафар қилган Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ГКЧПни очиқ қўлламаган, аммо унга очиқчасига қарши ҳам чиқмаганди. Ҳодисалардан бир ҳафта ўтиб, у Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган.
Би-би-си ГКЧП кунлари Тошкент ва Москвада жараён қилган воқеалар шоҳидлари- собиқ адлия вазири Муҳаммадбобур Маликов, собиқ депутатлар Муҳаммад Солиҳ ва Жаҳонгир Маматовлар билан Шукрулло Мирсаидовга нисбатан даъволар не қадар асосли бўлганлиги ҳақида суҳбатлашди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Comment