1991 йилги Намангандаги мудҳиш воқеа ҳақида
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганидан уч ой ўтиб, 1991 йил декабрь ойи бошида тажовузкор кайфиятдаги оломон Наманган шаҳри маъмурияти биносини эгаллаб олди. Мамлакат раҳбари билан учрашишни талаб қилган тўда Ўзбекистонни радикал ақидапарастликка асосланган давлат сифатида эълон қилишга чақирди.
Бу – мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг мушкул паллалардан бири эди. Зеро, парчаланиб кетган Совет Иттифоқидан ўта абгор аҳволдаги иқтисодиёт мерос қолган, бир неча ҳафтадан кейин, 29 декабрь куни мамлакат тарихида илк бор президентлик сайлови ўтиши кутилаётган эди. Мустақил республика тараққиётнинг қайси йўлдан юриши айни шу сайлов якунига боғлиқ эди.