MENU

Fun & Interesting

Дунё Ўзбекистон қаърида қандай мўъжиза изламоқда? - BBC Uzbek

BBC News Uzbek 703,049 6 years ago
Video Not Working? Fix It Now

"Агар Бойсундаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларининг уланган жойи топилса, бу дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлади", дейишади тоғшунослар. 2018 йили Россия, Швейцария ва франциялик ғоршунослардан таркиб топган халқаро экспедиция Чўлибайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этдилар. Чуқурлиги 1415 метрни ташкил этадиган Бойбулоқ Осиёнинг энг чуқур ғори ҳисобланади ва бутун дунё ғоршуносларининг эътиборини ўзига жалб қилган. Би-би-си Ўзбек хизматининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистоннинг энг баланд қишлоғи Деҳиболо ва ундан ҳам юқорида жойлашган Бойбулоқда бўлиб, ушбу видеолавҳани тайёрлади. Мухбир: Бахтиёр Имомов, Продюсер: Рустам Қобил, Тасвирчи: Марат Наджибаев.

Comment