MENU

Fun & Interesting

Буни тингланг касаликка чалинмайсиз! Жуда кучли руқя! Buni tinglang kasalikka chalinmaysiz!

Muslima Soliha 5,178,264 6 years ago
Video Not Working? Fix It Now

⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ! Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. Инсонни яратиб, унга дилидаги мақсадини баён этиш учун нутқни таълим берган, иймон неъматига мушарраф қилган ва неъматларнинг энг улуғи ўлароқ унинг ҳаёт йўли ҳамда руҳу баданига шифо бўлган Қуръон туфайли уни мукаррам қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Раҳмоннинг сўзи шифо бўлмаса, нима ҳам шифо бўла оларди? Аллоҳнинг раҳмати ва саломи саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва оила аъзоларига ва мукаррам саҳобаларига бўлсин. Қуръон билан даволаниш Ислом шариатида далиллар билан собит бўлган. Кўп инсонларнинг Қуръондан даво топаётгани сўзимизга яққол далилдир. Қанчадан-қанча касаллик ҳолдан тойдирган беморлар борки, уларга Аллоҳнинг раҳматидан ўзга даво йўқ. Бу эса беморга ўқилган Қуръоннинг тиловати ва оятларнинг баракотидандир. Қачонки оятлар тиловат қилинса, Аллоҳ у кишига шифо беради. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Қуръон унга иймон келтириб, амал қилувчиларга шифо ва раҳматдир» (Исро, 82). Қуръоннинг даво бўлиши унинг Аллоҳнинг шифо беришига комил ишонч билан ўқилгандагина ҳосил бўлади. Салафлар Қуръондан шифо топмаган кимсага бошқа нарса шифо бермайди, деган эътиқодда эдилар. Эътиборга лойиқ олимларнинг тажрибасидан маълум бўлдики, Қуръони Карим инсон ҳаётининг дастури бўлиши билан бирга, шубҳасиз, касалликларга даво ҳамдир. Американинг Флорида штатидаги Исломий тиббиёт ишлари маркази беморларнинг бир нечасига Қуръони Карим таъсирини билиш учун кенг кўламда синов ўтказди. Натижалар эса Қуръони Карим тўқсон етти фоиз тинчлантириш таъсирига эга бўлиб, асаб тизимини мўътадил ҳолатга келтирувчи восита эканини исботлади. Қуръоннинг даво таъсирига далолат қилувчи нарсалар шугина эмас. Аллоҳнинг фазли билан шифо топган беморларнинг ҳолатларига оид ҳаётий тажрибалар Қуръони Каримда шифо қуввати борлигини янада тасдиқлайди. Мен ўзим рак, бепуштлик, қутуриш каби оғир касалликка учраган ёшу қари беморларга Қуръон ўқидим ва Аллоҳ Қуръон баракоти билан уларга шифо берди. Рак касалига чалинган европалик бир қизнинг ҳикоясини айтиб бераман. У шифо талабида турли табиблар, кўзбўямачилар ўртасида елиб-югуради, аммо бирор фойда бўлмайди. Касалик кундан-кун зиёдалашиб боради, ҳатто табиблар умри тугашига саноқли кунлар қолганлигини очиқ айтишади. Кейин у умра қилиш учун ўзида бир рағбатни сезиб, Аллоҳга таваккул қилиб Маккаи мукаррамага боради. Умрани адо қилгач, Масжидда Қуръон тиловат қилиб, хурмо ва зам-зам суви билан рўза тутиб, эътикофга ўтиради. Бу ҳолат бир ой давом этади. Кейин у аста-секин ҳаётга қизиқиш, куч-қувват ва тетикликни сеза бошлайди. Юртига қайтгач, текширувдан ўтганда, дарддан тамоман шифо топгани маълум бўлади. Зеро, тавфиқ фақат Аллоҳдандир. Зарарни Аллоҳнинг ўзигина кетказади. Аллоҳ таоло борлиқни яратувчи, ҳар нарсага қодир, мехрибон, раҳмдил ва зарарни ўз раҳмати ва буюк қудрати билан кетказувчи Зотдир. Аллоҳ таоло айтади: «У мени яратгандир, бас Ўзи мени ҳидоят қилур. Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур. Касал бўлган вақтимда Унинг ўзи менга шифо берур. У мени ўлдирур, сўнгра (қиёмат кунида қайта) тирилтирур. У жазо (қиёмат) кунида менинг хато-гуноҳларимни мағфират этишини умид қилурман» (Шуаро, 78-82). Шунинг учун ҳам шифо, офият ва куч-қувват фақат Аллоҳ тарафидандир: Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир» (Юнус, 107) Аллоҳнинг пайғамбари Айюб (алайҳиссалом) касалликлари жиддийлашган вақтда Ўз амри билан ҳар қандай зарарни кетказувчи, шифо берувчи, улуғлик эгаси бўлган Аллоҳга тазарруъ қилиб, дуо қилдилар: «Айюбнинг Парвардигорига нидо қилиб: (Парвардигорим), «Мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғидирсан, деб илтижо қилган пайтини (эсланг)» (Анбиё, 83). Дуо қилишга буюриб, уни ижобат қилишни ваъда қилган Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок Зотдир. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги зиён-заҳматни кетказдик ҳамда Ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб (Айюбга) аҳли-оиласини ва улар билан қўшиб яна ўшаларнинг мислича бола-чақа ато этдик (Анбиё, 84). Демак, бемор кишига Аллоҳнинг шифо беришига аниқ ишонган ҳолатида Аллоҳнинг чиройли исмлари билан кўп дуо қилиши лозим бўлади. Шунда Аллоҳ уни тезда ўз раҳматига олиб, зарарни кетказишига шак-шубҳа йўқ. Одам фарзанди Аллоҳга нақадар муҳтож! "Қуръон билан даволанинг" китобидан.

Comment