"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Тарихий обида Бухоронинг манғит сулоласига мансуб амирлари Амир Насрулло (1826-1860), Амир Музаффар (1860-1885), Амир Абдулаҳад (1885-1910), Амир Олимхон (1910-1920)лар томонидан қурилган.
Амир Насрулло Амир Ҳайдарнинг учинчи ўғли – Бухоро тахтига 1826-йилда чиққан. У 1837-йили 40 мингдан иборат мунтазам қўшин ва 2,500 дан иборат тўпчилар қўшинига Россиядан мутахассислар жалб қилган. 1856-йилда Бухоро амирлиги узоқ вақт бўйсунмаган Китоб, Шаҳрисабз бекликларини бўйсундирди.
1860-1885-йиллар ҳукмронлик қилган Амир Музаффар Насруллонинг катта ўғли. Унинг даврида Бухоро амирлиги Россия протекторатлигига айланди. Амир Абдулаҳад даврида меъморий иншоотнинг катта қисми бунёд этилди. Унинг Кавказда, Қримда ва Сибирда саройлари бўлган.
Амир Олимхон 1910-йили тахтга чиққан ва 1920-йил унинг тахтдан тушиши билан Бухоро амирлиги тугатилди. Амир Олимхон даврида Сетораи Моҳи Хосанинг қурилиши якунланди. У 1944-йил вафот этган.
Ситораи Моҳи Хосанинг қурилиши ХИХ асрнинг ўрталарида бошланган ва 1914-йилда қуриб битказилган. У Бухоро шаҳри марказидан 2,5 км жанубда, Бухоро тумани билан чегарадош ҳудудида жойлашган.
Сетораи Моҳи Хосанинг қурилиши янги тарих даврига, Бухоро амирлиги Россия империясининг протекторатлиги даврига тўғри келади.
Меъморий иншоотнинг қурилишида бир қатор ашёлар ишлатилган: ғишт (хом ва пишган), фанер, ёғоч айниқса тут ва ёнғоқ дарахти, мармар, ойна, тунука, тош, чўян, темир ва бошқалар.
Унинг дастлабки иморатлари Амир Насрулло ҳукмронлиги даври (1826-1860-йиллар) қурилган. Бироқ бу ерда сарой ва ҳушманзара боғ барпо этиш Амир Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даврида (1885-1910-йиллар) бошланган. Амир Олимхон ҳукмронлиги даврида (1910-1920-йиллар) янги сарой тикланган ва шу даврдан бошлаб сарой комплекси янги ва эски саройга ажратилган.
Eски сарой уч ҳовлидан ва кўпгина хоналардан иборат ансамблдир. Бу ердаги энг эски хона Амир Музаффархон меҳмонхонаси (1860-1885-йиллар) кенг ва баланд зал, икки томонидаги болохонали айвонлар, европача эшик ва деразалар билан ажралиб туради. Меҳмонхонанинг деворий расмлари ва рангларида мотивлар уйғунлаштирилган.