"Демак-емак" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Бугун ҳам "Демак-емак" кўрсатувимиз орқали жуда мазали таомлардан бирини тайёрлаб суратга олиб намойиш қиламиз. Бугунги кўрсатувимизда "Демак-емак" кўрсатувининг олдинги кўрсатувларидан бошқачароқ ва мазалироқ янги миллий таомларимиздан бирини тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Кўрсатувимизни кузатиб борадиган доимиз мухлисларимиз яхши билишадики, "Демак-емак" кўрсатуви ижодий ходимлари республикамизнинг турли ҳуддуларидан антиқа таомларнинг тайёрланиш сирларини тасвирга олиб азиз томошабинларга кўрсатиб бормоқдамиз.
Хоразм миллий таомлари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида тайёрланадиган таомлардан фарқ қилади. Агар сиз фақат шу ҳудудга хос Хоразм миллий таомларини татиб кўришни истасангиз ўзингиз тўхтаган меҳмонхонанинг ресторанида ёки атрофда жойлашган бошқа чойхоналарда ва маҳаллий аҳолининг хонадонларида татиб кўришингиз мумкин. Меню одатга кўра қадимий рецептга асосан тайёрланадиган миллий таомлардан иборат. Агар чой ичишни истасангиз, албатта чойнинг навини айтинг чунки маҳаллий аҳоли асосан кўк чой истеъмол қилади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz