MENU

Fun & Interesting

БУНИ ТИНГЛАМАСДАН ИФТОРЛИК ҚИЛМАНГ! САВОБИНГИЗ КEТИБ ҚОЛАДИ! РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ЭШИТСИН! Ramazon

Muslima Soliha 56,704 10 hours ago
Video Not Working? Fix It Now

- MUSLIMA SOLIHA - ✨Ким рўзадорга ифтор қилса, унинг ажрича савоб олур Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар». Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифторлик бериш улкан савобли иш эканлиги таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унинг учун ифторлик ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзи учун алоҳида савоб берилади. Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик тайёрлаб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўз рўзасини ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам мана шу амалига яраша савоб олади. Умму Имора ал-Ансорийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. У ул зотга таом тақдим қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Сен ҳам) егин», дедилар. «Мен рўзадорман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон рўзадорнинг олдида таом ейилса, то еб бўлгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадорга саловот айтиб туради», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачон рўзадорнинг олдида оғзи очиқлар таом еса, фаришталар унга салавот айтурлар», дейилган. Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадисда нафл рўза ҳақида сўз кетаётганлиги шубҳасиз. Мусулмон инсон нафл рўза тутган бўлса-ю, унинг ҳузурида оғзи очиқ кишилар таом еса, у эса сабр қилиб, рўзасини давом эттирса, фаришталарнинг саловотига эришар экан. Бу нафл рўза тутиб, уни очиб юбормай, охиригача етказадиган кишилар учун улкан башоратдир. «Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

Comment