MENU

Fun & Interesting

Ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиш тарихи | Tarixiy savol

UZBEK TV 22,268 4 years ago
Video Not Working? Fix It Now

"Тарихий савол" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Мовароуннаҳрга илк қадам. Тарихий манбаларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудлари VII асрдан бошлаб Мовароуннаҳр номи билан тилга олинади. Бу атаманинг келиб чиқиши бевосита ислом динининг бу ўлкага кириб келиши билан боғлиқ. Мовароуннаҳр атамаси “Дарёнинг нариги томони” маъносини англатади. Дарёдан мурод ўша даврдаги Жайҳун, яъни ҳозирги Амударё назарда тутилади. Мовароуннаҳр атамасига бўлган ишора илк бор Умар (р.а.)нинг Аҳнаф[1]га йўллаган мактубида учрайди. 22-ҳижрий (милодий 642) йилда Аҳнаф ибн Қайс Марв ва Балхни эгаллагач, халифа Умар ибн Хаттоб (р.а.) унга шундай мактуб йўллаган: “Аммо баъд! Дарёдан ўтманглар. Дарёнинг бу тарафи билан чекланинглар. Хуросонга нима мақсадда кирганингизни яхши биласизлар. Хуросонга нима мақсадда кирган бўлсангиз, шу ниятда бардавом бўлинглар. Шунда ғалабангиз ҳам бардавом бўлади. Дарёнинг у тарафига ўтишдан сақланинглар”[2]. Умар (р.а.) мазкур мактубида дарё ортидаги юртларга ишора қилиб, мактубда “النهر ”(ан-наҳр – дарё) сўзи ва “دون النهر” (дун ан-наҳр – дарёнинг олди тарафи) иборасини ишлатади. Бу сўз ва ибора ўша вақтда “Мовароуннаҳр”, яъни “дарёнинг орқа тарафи” атамаси мавжуд бўлган, деган асосли эҳтимолга далолат бўла олади[3]. Бу ўлканинг ислом дини кириб келишидан олдинги ижтимоий ҳолати ҳақида Ёқут Ҳамавий шундай ёзади: “Мовароуннаҳрдан мурод Хуросондаги Жайҳун дарёсининг нариги томонидир. Жайҳуннинг шарқий тарафи “Ҳайталлар юрти” деб ҳам аталади. Ислом кириб келгач, бу ҳудудлар “Мовароуннаҳр” деб атала бошлади. Жайҳуннинг ғарбий томони эса, Хуросон ва Хоразм вилоятига тегишли бўлган. Хоразм Хуросон ҳудудига кирмайди, балки у алоҳида иқлим – юрт ҳисобланади. Мовароуннаҳр иқлимлар ичида ҳавоси энг мусаффоси, энг ҳосилдори ва бошқа яхши жиҳатлари нисбатан кўпроғи саналади. У ерлик аҳоли яхшилик ва саховатга ўч ва ёрдампарвар бўлиб, ёмонликдан йироқ ва бағрикенг инсонлардир. Шу билан бирга, мовароуннаҳрликлар тенгсиз куч-қудрат, енгиб бўлмас қатъиятлилик ва жасурлик соҳиби бўлганлар. Шунингдек, уларда ҳарбий тайёргарлик ва қурол-аслаҳа яхши ривожланган. Бу ўлканинг ҳосилдорлиги шундаки, мазкур ҳудуднинг унумдорлиги борасида айтилган васфларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Ҳатто бутун ислом оламида ҳам Мовароуннаҳчалик ҳосилдор юрт топилмайди. Чунки бошқа ўлкаларда бир неча марта қаҳатчилик бўлса ҳам, Мовароуннаҳрда ҳосилдорлик ва тўкин-сочинлик бардавом бўлади. Мовароуннаҳрликлар иссиқ, совуқ ёки бирор офатга йўлиқсалар, экинзорларидан нажот излайдилар. Уларнинг ҳосили ўзлари ва қариндошларига ҳам етиб, ҳатто ортиб ҳам қолади. Бу ўлка аҳолиси бошқа юртлардан бирор нарса олиб келишга эҳтиёж сезмайди. Мовароуннаҳрнинг ҳар бир қарич ерида шаҳар, қишлоқ, сув, экинзор ёки яйловларни учратиш мумкин. Ҳар бир аҳоли ўзига ва оиласига етарли ва ҳатто ундан ортиқ миқдордаги ҳосилотга эга. Ҳудуддаги сувлар чучуклиги ва истеъмолга яроқлилиги билан ажралиб туради. Мовароуннаҳрнинг тоғлари, воҳалари ва шаҳарларининг деярли барчасида сув мавжуд. Аҳоли туя, эшак ва хачир каби уловлардан фойдаланадилар. Қўй гўштини туркманлардан олиб келадилар, қолган озуқалар эса ўзларида етарлича топилади. Мовароуннаҳр аҳолисининг либослари пахтадан бўлиб, пахта бу ҳудудда кўп етиштирилади ва у ердан бошқа юртларга етказиб берилади. Шунингдек, шойи, жун, тола ва Хўжанд ипаги кўп ишлаб чиқарилади. Ипак аҳоли орасида қадрли бўлиб, ортиб қоладиган даражада кўп эмас, албатта. Шунингдек, бу ҳудудда мислсиз ва бебаҳо қоғоз ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ўлкада темир конлари ҳам кўп. Аҳоли темирдан қурол ва бошқа асбоб-аскуналарни истаганча ясай оладилар. Шу билан бирга, олтин, кумуш ва симоб конлари ҳам мавжуд бўлиб, улар бошқа юртларда топилмайдиган даражада кўп захирага эга. Панжаҳарнинг кумуш кони захирасини ҳисобга олмаганда, Мовароуннаҳрдаги симоб, олтин, мис ва бошқа конлар захирасига ҳеч қайси юртнинг конлари ета олмайди. Сўғд, Усрушана, Фарғона ва Шош меваларининг тўкин-сочинлиги ҳеч бир юртда топилмайди. Қуллар Мовароуннаҳрга чегарадош ўлкаларда яшайдиган туркий халқлардан келтирилади ва бошқа юртларга ҳам жўнатилади. Улар шарқнинг энг яхши қуллари ҳисобланади. Мушк – хушбўйликлар Тибет ва Қирғиздан келтирилади ва Мовароуннаҳр орқали бошқа исломий давлатларга жўнатилади. Соғониён (Чағониён) ва Бошқирддан бошқа ўлкаларга заъфарон юборилади. Шунингдек, сувсар, олмахон, тулки ва бошқа ҳайвонларнинг мўйналари, яна темир, темир бўлаклари, газлама ва шу каби подшоҳларга керакли бўлган нарсалар ҳам бошқа ўлкаларга етказиб берилади” [4]. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, Мовароуннаҳр ўлкаси жуда қулай географик муҳитга эга бўлиб, ундаги ҳосил ва бойликлар араб мусулмонларнинг эътиборини, шубҳасиз, ўзига жалб қилган.

Comment