Ўзбекистонда Ички ишлар бошқармаларидан ўликлар чиқиши, таъбир жоиз бўлса, оддий ҳолга айланиб қолган. Ўлимлар ижтимоий тармоқларда кескин муносабатларга сабаб бўлади, аммо кўп ўтмай унутилади. Бу йил ноябрида Ўзбекистоннинг юқори даражали вакиллик гуруҳи мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари, хусусан, қийноқлар борасида Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши қаршисида ҳисобот бериши мўлжалланган. Кенгаш расмий ҳисоботни тинглашдан аввал Ўзбекистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари билан ҳам маслаҳатлашиб, маълумот йиғади. Айни шу мақсадда Ўзбекистондаги қийноқ ҳолатларини ёритиб келувчи "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов шу кунларда Женевада бўлиб қайтди. Ибрат Сафо ундан сафар тафсилотлари ва нега Ўзбекистонда қийноқлар тугатилмаётгани ҳақида сўради.
Обуна бўлинг - https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Видеога изоҳлар сараланади. Ҳақорат, туҳмат, зўравонликка чақирув, реклама ва спам мазмунидаги изоҳларни ўчириш ҳуқуқимизни ўзимизда қолдирамиз. Афсуски, бизда изоҳларни ўз вақтида чиқариш имконияти йўқ, шу боис билдирган фикрларингиз шу заҳоти чоп этилмаслиги мумкин. Тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#bbcuzbek #yangiliklar #uzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbc.com/uzbek
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон Ibrat Safo