"Экспедиция" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бугунги кўрсатувимизда Бухоро амирларининг қамоқхонаси-синдони ҳақида сўз юритамиз. Аркнинг олд қисмидаги катта майдон ўрта асрларда Регистон майдони деб юритилган. Бухоро амирлиги даврида Регистон майдонида катта бозор жойлашган, масжид ва мадрасалар қурилган. Арк қалъаси мудофаа девори устига ўрнатилган тахта Бухоро амири услуснинг ҳатти-ҳаракатларини кузатиб турган. Арк Бухоро тарихининг тилсиз гувоҳи. Унга қилинган ташрифимиз пайтида қарийиб тўрт гектарлик қалъанинг фақатгина бир қисмини тасвирга олдик холос. Негаки 1920 йилнинг август ойида Бухорода амирлик тузумини ағдариш мақсадидакўҳна шаҳар Михаил Фрунзе томонидаги шўро аскарлари томонидан вахшиёна ўққ тутилиб, бомбардимон қилинган. Натижада тарихий ёдгорликлар, турар жой бинолари вайронага айланади, беҳисоб қон тўкилади. Ана шу чоғда Аркнинг ҳам катта қисми яксон бўлади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz